Бугун
35
Ўзбек

Расман: Зидан 28 июл куни Франция миллий жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилади

Футбол
22 июл, 15:33
Афсонавий мутахассис 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.
Расман: Зидан 28 июл куни Франция миллий жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилади
Foto: Getty Images

Франция футбол федерацияси (FFF) келаси ҳафта Зинедин Зиданни Франция миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганини расман эълон қилади. Бу ҳақда L'Equipe хабар берди.

Манбага кўра, 54 ёшли мутахассиснинг тайинланиши 28 июл куни оммага маълум қилинади. Шу муносабат билан матбуот анжумани ҳам ўтказилиши мумкин, бироқ у айнан ўша кунга белгиланиши шарт эмас.

Хабарда айтилишича, Зидан тўрт йиллик шартнома имзолайди ва битим 2030 йилгача амал қилади.

Август ойида янги мураббийлар штаби шакллантирилади. Зидан штабида аввал ҳам у билан бирга ишлаган Давид Беттони ва Ҳамиду Мсаидие ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритади. Шунингдек, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Грегори Дюпон, Франция миллий жамоасининг собиқ футболчилари Фабен Бартез ва Бернар Диомед ҳам штабдан жой олиши кутилмоқда. Бундан ташқари, миллий жамоа штабидаги аёл мутахассислар сони ҳам кўпайтирилади.

Қайд этиш жоиз, Франция футбол федерацияси 14 йил давомида миллий жамоани бошқарган Диде Дешамга алоҳида ҳурмат бажо келтиришни режалаштирган. Бироқ мутахассис федерациянинг ушбу таклифига жавоб бермаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
Бугунги янгиликлар