«Манчестер Сити» ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ва вингер Жереми Доку билан янги узоқ муддатли шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Тhe Athletic хабар берди.
Манбага кўра, ҳар икки футболчи билан 2031 йил ёзигача мўлжалланган янги битим имзоланади.
Маълумот учун, 22 ёшли Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил январ ойида «Ланс»дан «Манчестер Сити» сафига келиб қўшилганди. Ўтган мавсумда у жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланиб, 37 та баҳсда майдонга тушди ҳамда клубнинг Англия кубоги ва Лига кубогини қўлга киритишига ёрдам берди.
24 ёшли Жереми Доку эса 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 47 та баҳсда иштирок этиб, 8 та гол ва 14 та голли узатма муаллифига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фил Фоден ҳам «Манчестер Сити» билан янги шартнома имзолаганди. Шунингдек, яқин кунларда клуб Йошко Гвардиол билан ҳам битимни узайтириши кутилмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади