Бугун
35
Ўзбек

Фабиан Руис «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятларини баҳолади

Футбол
22 июл, 15:30
Испаниялик яримҳимоячи EЧЛ ва ЖЧдаги ғалабаларидан сўнг нуфузли совринга даъвогарлар сифатида кўрилмоқда.
Фабиан Руис «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятларини баҳолади
Foto: Getty Images

«ПСЖ» клуби ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Фабиан Руис 2026 йилги «Олтин тўп» совринини қўлга киритиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

«Очиғини айтсам, ким «Олтин тўп»ни ютишни истамайди? Бу йил Чемпионлар лигаси ва Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлдим. Бундан яхшироқ мавсумни орзу ҳам қила олмайман. Агар «Олтин тўп»га номзодлар рўйхатидан жой олсам, бу мен учун катта шараф бўлади», — деди Руис Cаdena CER нашрига берган интервюсида.

2025/26 йилги мавсумда Фабиан Руис «ПСЖ» сафида барча мусобақаларда 34 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.

ЖЧ-2026да эса яримҳимоячи Испания миллий жамоаси сафида 8 та баҳсда иштирок этиб, 1 та гол урди ҳамда жамоанинг жаҳон чемпионига айланишига муносиб ҳисса қўшди.

Қайд этиш жоиз, Фабиан Руис 2026 йилда УEФА Чемпионлар лигаси ва Жаҳон чемпионати бош совринларини қўлга киритгани боис, «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар қаторида тилга олинмоқда.

Бугунги янгиликлар