Live
4
Ўзбек

«Ливерпул» Педру Нетуга қизиқиш билдирмоқда

Футбол
22 июл, 14:53
«Қизиллар» португалиялик вингер трансфери бўйича ички муҳокамаларни бошлаган.
«Ливерпул» Педру Нетуга қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

«Челси» вингери Педру Нету ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, «Ливерпул» португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Мерсисайд клуби вакиллари Нетунинг ўйинларини анчадан буён кузатиб келмоқда. Айни пайтда клуб раҳбарияти ушбу трансфернинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан ички муҳокамалар олиб бормоқда.

Педру Нету 2024 йилда «Вулверҳэмптон»дан «Челси»га 60 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2031 йил 30 июнгача амал қилади.

2025/26 йилги мавсумда вингер барча мусобақаларда 52 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол ва 10 та голли узатма муаллифига айланди. Тransfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар