Live
4
Ўзбек

Расман: Гарначо мавсум охиригача «Астон Вилла»да ўйнайди

Футбол
23 июл, 09:57
Аргентиналик вингер «Челси»дан ижара асосида Бирмингҳэм клубига кўчиб ўтди.
Расман: Гарначо мавсум охиригача «Астон Вилла»да ўйнайди
Foto: Getty Images

«Астон Вилла» Алеҳандро Гарначони «Челси»дан бир мавсумга ижара асосида ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

Клуб баёнотида 22 ёшли аргентиналик футболчи 2026/27 йилги мавсумни «Астон Вилла» сафида ўтказиши маълум қилинган.

Гарначо фаолиятини «Манчестер Юнайтед» академиясида бошлаган ва «Олд Траффорд» клуби сафида 144 та баҳсда майдонга тушган. У 2025 йилнинг ёзида «Челси»га кўчиб ўтган эди.

Ўтган мавсумда вингер лондонликлар сафида барча мусобақаларда 43 та баҳсда иштирок этиб, 8 та гол муаллифига айланди. Гарначо қанотларда ҳам, ҳужум марказида ҳам ўйнай олиши билан ажралиб туради.

Шунингдек, у Аргентина миллий жамоаси сафида 8 та баҳсда майдонга тушган. Футболчи 2024 йилда «Эвертон» дарвозасига урган ажойиб акробатик голи учун ФИФА Пушкаш мукофоти совриндорига айланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Астон Вилла Астон Вилла
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар