Live
11
Ўзбек

«Реал»нинг Беллингҳэм билан шартномани узайтириш бўйича олиб борилган музокаралари ижобий якунланган

Футбол
23 октябр, 23:25
    4
Футболчининг мадридликлар билан амалдаги келишуви 2029 йил 30 июнга қадар амал қилади.
«Реал»нинг Беллингҳэм билан шартномани узайтириш бўйича олиб борилган музокаралари ижобий якунланган
Фото: Getty Images

Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм «Реал» билан шартномасини узайтириш бўйича ижобий музокаралар олиб борди. Бу ҳақда BBC Sports хабар берди.

Қайд этиш лозим, футболчининг мадридликлар билан амалдаги келишуви 2029 йил 30 июнга қадар амал қилади. Бунгача Испания оммавий ахборот воситалари 23 ёшли англиялик яримҳимоячи билан янги шартнома 2031 йилгача тузилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Янги келишув имзоланса, Жуднинг «Реал» билан шартномаси амалдаги муддатидан кейин яна икки йилга узайтирилиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Беллингҳэм 2023 йилда Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Реал»га кўчиб ўтган. У бу мавсум барча мусобақаларда 12 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.

Аввалроқ Беллингҳэм келажакда АПЛда ўйнашни истаётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар