Бугун
35
Ўзбек

Родри «Реал»га ўтишга розилик берди

Футбол
22 июл, 14:00
Мадрид клуби ва футболчи шахсий шартнома борасида келишувга яқинлашган.
Родри «Реал»га ўтишга розилик берди
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Родри фаолиятини«Реал»да давом эттиришга розилик берди.

Журналист Маттео Моретто хабарига кўра, мадридликлар ва футболчи вакиллари шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга жуда яқин турибди.

Бироқ ҳозирча «Реал» ва «Манчестер Сити» ўртасида трансфер юзасидан расмий музокаралар бошланмаган.

2025/26 йилги мавсумда Родри «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 33 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Шунингдек, у Испания миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 ғолибига айланди ва турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Қайд этиш жоиз, Тransfermarkt порталига кўра, 30 ёшли яримҳимоячининг трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

45+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар