Федерико Валверде янги бош мураббийи Жозе Моуринио билан ишлаш имкониятидан мамнун эканини билдириб, тажрибали мутахассисдан иложи борича кўпроқ билим олишни исташини таъкидлади.
«Мен Жозе Моуриниодан ўрганишни интиқлик билан кутяпман. У берадиган ҳар бир маслаҳатни тинглашга тайёрман.
Бугундан бошлаб у ва унинг мураббийлар штаби билан ўтказадиган ҳар бир сония, ҳар бир дақиқалик машғулотдан максимал фойда олишга ҳаракат қиламан», — деди Валверде.
Қайд этиш жоиз, Моуринио жаҳон футболидаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири саналади. Унинг қўл остида ишлаш кўплаб футболчилар учун катта тажриба мактаби сифатида баҳоланади.