Раул Асенсио шу ёзда «Реал»ни тарк этиши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 23 ёшли ҳимоячининг кетиши мадридликларнинг янги бош мураббийи Жозе Моуринио томонидан июн ойидаёқ режалаштирилган.
«Реал» Асенсиони сотиш ёки ижарага бериш вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу таклифлар ва футболчининг қарорига боғлиқ бўлади.
Ўтган мавсум Асенсио Ла Лиганинг 23 та баҳсида 2 та гол урди ва 4 бор сариқ карточка олди.
«Реал» Асенсио билан хайрлашади
Футбол
22 июл, 09:10
Ҳимоячи Моуринионинг режаларидан ўрин олмаган.
Foto: Getty Images