Бугун
35
Ўзбек

Ҳоланд — ЖЧ-2026 вақтида энг кўп янги обуначига эга бўлган футболчи

Футбол
22 июл, 12:00
Норвегиялик ҳужумчи бу борада Кабо-Верде посбони Возиняни кичик фарқ билан ортда қолдирди.
Ҳоланд — ЖЧ-2026 вақтида энг кўп янги обуначига эга бўлган футболчи
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби ва Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд 2026 йилги Жаҳон чемпионати бошланганидан буён ижтимоий тармоқларда 30 миллиондан ортиқ янги обуначига эга бўлди.

26 ёшли форвард мундиал иштирокчилари орасида энг кўп янги обуначи тўплаган футболчига айланди. Иккинчи ўринни Кабо-Верде дарвозабони Возиня эгаллади (29 миллиондан ортиқ янги обуначи), учинчи ўрин эса Англия ярим ҳимоячиси Жуд Беллингҳэмга насиб этди (12 миллион янги обуначи).

Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин Ҳоланднинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига 40 миллиондан сал кўпроқ киши обуна бўлганди. Ҳозирда эса унинг Instagram саҳифасида 74 миллион нафар обуначи мавжуд.

Эрлинг 2026 йилги мундиалда Норвегия сафида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди. Шунингдек, у турнир давомида турли мемлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги орқали ҳам кенг муҳокама қилинди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар