«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Британия футболи ҳақида сериал олиш билан шуғулланади, деб хабар бермоқда The Sun.
41 ёшли футболчи сериалнинг ижрочи продюсери бўлади. Унда фирибгар агент образини «Миллиардлар», «Ватан» ва «Қуролдошлар» сериалларида суратга тушган Дэмиэн Люис ижро этади.
Сериални суратга олиш ишлари аллақачон бошланган. Люис Лондоннинг шимоли-ғарбида жойлашган «Барнет» футбол клубининг уй стадионида кўринган.
Роналду ҳам суратга олиш жараёнида иштирок этади. Шунингдек, унга «Арсенал» клуби ва Франция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Терри Анри ҳам қўшилади.
Маълум қилинишича, сериал драма жанрида бўлади ва унда айрим комедия элементлари ҳам бўлади.
Сериал Роналду ва продюсер Мэттью Вон биргаликда бошқараётган UR•Marv Studios томонидан яратилади.
Роналду Британия футболи ҳақида сериал олади. Унда Анри ҳам рол ўйнайди
Футбол
27 июл, 09:10
«Ан Наср» ҳужумчиси продюсерлик қилади ва суратга олиш жараёнида ҳам иштирок этади.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади