«Нюкасл» клуби ҳужумчи Ҳарви Барнс билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.
Футболчи клуб билан янги узоқ муддатли меҳнат шартномасини имзолади. Бироқ келишувнинг аниқ муддати ошкор этилмаган.
«Янги мавсум бошланишидан олдин шартномамни узайтирганимдан жуда мамнунман. Бу ердаги саёҳатим ажойиб кечмоқда ва унинг давом этаётганидан хурсандман. Клубга илк келган кунимданоқ бу жуда ўзига хос жой эканини ҳис қилганман. Уч йил давомида эса бу фикрим янада мустаҳкамланди. Бу ердаги шаҳар, стадион ва мухлислар — ҳаммаси менга ёқади. Шунинг учун ҳам бу ерда қолаётганимдан жуда бахтлиман.
Сўнгги йилларда жамоа билан муҳим ютуқлар ва унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдик. Энди эса янада катта муваффақиятларга эришишни истаймиз. Мен клубни янги босқичга олиб чиқишга ёрдам берадиган муҳим футболчилардан бири бўлишни хоҳлайман», - деди Барнс.
Эслатиб ўтамиз, Барнс 2023 йилдан буён «қарғалар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.