Live
1
Ўзбек

Суперлига. «Локомотив» ва «Андижон»дан ғалаба, «Машъал» Олмалиқда мағлуб бўлди

Футбол
27 июл, 13:08
Миржалол Қосимов жамоаси қаторасига учинчи баҳсда ғалаба қозонди.
Суперлига. «Локомотив» ва «Андижон»дан ғалаба, «Машъал» Олмалиқда мағлуб бўлди
Фото: UzPFL

Cуперлига 14-туридан ўрин олган учта беллашув якуиига етли. «Андижон» (20, 7-ўрин) ўз майдонида «Бухоро»ни (23, 4-ўрин) қабул қилиб, 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Локомотив» (22, 5-ўрин) Тошкентда «Сўғдиёна»ни (12, 14-ўрин) 3:1 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди.

Олмалиқда ОКМК клуби «Машъал»ни (4, 16-ўрин) иродали тарзда мағлуб этиб, 25 очко билан учинчи ўринга кўтарилди.

Суперлига. 14-тур
Локомотив – Сўғдиёна 3:1
Голлар:
Темурхўжа Абдухолиқов, 57 пеналти (1:0), Темурхўжа Абдухолиқов, 66 пеналти (2:0), Қувончбек Абраев, 90+3 (3:0), Займович 90+6 (3:1)

Андижон – Бухоро 2:0
Голлар:
Одил Абдумажидов, 54 (1:0), Ҳамидулло Каримов, 90 (2:0)

ОКМК – Машъал 2:1
Голлар
: Эргаш Исмоилов, 21 (0:1), Асадбек Собиржонов, 32 (1:1), Аброр Каримов, 90+2 (2:1)

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар