Дэнни Уэлбек «Челси»га ўтиши мумкин.
The Athletic хабарига кўра, Лондон клуби «Брайтон» билан шартномаси келаси йили якунланадиган 35 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. «Чайкалар» ҳам «кўклар»нинг қизиқишидан хабардор.
Таъкидланишича, «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсога Уэлбекнинг ўйини ва етакчилик фазилатлари маъқул келган. Музокаралар ҳозирча дастлабки босқичда бўлса-да, томонлар трансфер амалга ошиши мумкинлигига оптимистик қарамоқда.
«Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси саналган Уэлбек ўтган мавсумда Англия Премер-лигасида 34 та баҳсда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва яна 1 та голга ассистентлик қилган.
Уэлбек «Челси»га ўтиши мумкин
Футбол
27 июл, 12:16
Трансферни Алонсонинг шахсан ўзи хоҳламоқда.
Foto: Getty Images