«Манчестер Юнайтед» «Суонси» клубидан 19 ёшли дарвозабон Кит Маргетсонни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
Уэлс ёшлар жамоаси посбони трансфер расмий рўйхатдан ўтказилганидан сўнг манкунианликлар сафига қўшилади.
2025/26 йилги мавсумда Маргетсон ижара асосида «Гап Конназ Куэй» клуби сафида тўп тепиб, Уэлс чемпионатида 31 та беллашувда майдонга тушган.
«МЮ» аввалроқ «Тоттенҳэм»нинг 18 ёшли вингерини сотиб олганди.
«МЮ» Уэлс ёшлар жамоаси посбони билан шартнома имзолади
Футбол
27 июл, 11:24
19 ёшли Маргетсон Манчестер клубига ўтди.
Foto: Manchester United