Live
2
Ўзбек

«Арсенал» Гимараэс билан музокараларни давом эттирмоқда

Футбол
30 июл, 16:27
Бруно 2022 йилдан буён «Нюкасл» сафида тўп тепмоқда.
«Арсенал» Гимараэс билан музокараларни давом эттирмоқда
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Нюкасл» яримҳимоячиси Бруно Гимараэсни ўз сафига қўшиб олиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.

Инсайдер Бен Жейкобснинг маълум қилишича, эҳтимолий трансфер қиймати 88 миллион евродан ошиши мумкин.

«Қарғалар» расмий таклиф келиб тушганини қатъий рад этаётган бўлса-да, икки клуб ўртасидаги музокаралар давом этмоқда ва яқин вақт ичида келишувга эришилиши мумкин.

Қайд этилишича, «Арсенал» дастлаб оғзаки таклиф билан чиқади, шундан кейин расмий таклифни тақдим этади.

Гимараэс ўтган мавсумда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Элатиб ўтамиз, Бруно 2022 йилдан буён «Нюкасл» сафида тўп тепмоқда. Фаолияти давомида у «Аудакс», «Атлетико Паранаенсе» ва Франциянинг «Лион» клубларида ҳам ўйнаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар