Live
2
Ўзбек

Ҳау «Нюкасл»ни нима учун тарк этгани маълум бўлди

Футбол
30 июл, 09:13
Мутахассис беш йил ичида клуб учун қўлидан келган барча ишни қилганига ишонади.
Ҳау «Нюкасл»ни нима учун тарк этгани маълум бўлди
Foto: Getty Images

«Нюкасл» собиқ бош мураббийи Эдди Ҳау жамоани ўз ихтиёри билан тарк этишга қарор қилган.

Sky Sports журналисти Кейт Даунининг хабарига кўра, 48 ёшли мутахассис беш йил давомида клуб учун қўлидан келган барча ишни бажарганини ҳис қилгани сабаб лавозимини тарк этган.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти Ҳауни қолишга кўндиришга уринган, бироқ мураббий ўз қарорини ўзгартирмаган. Ушбу қарор жамоанинг натижалари билан боғлиқ эмас.

Қайд этилишича, Ҳау аслида ўтган мавсум якунида кетишни режалаштирган, аммо раҳбариятнинг илтимоси билан қолишга рози бўлган эди. Якунда у мураббийлик фаолиятида танаффус олишга қарор қилган.

Шунингдек, мутахассис бу қарорни тахминан икки ҳафта аввал қабул қилган ва клубга ўзига муносиб ўринбосар топиш учун вақт берган. Томонлар яхши муносабатда хайрлашган ва улар ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик йўқ.

Маълумот учун, Эдди Ҳау «Нюкасл»ни беш йил бошқарди. Унинг қўл остида жамоа 2024/25 йилги мавсумда Англия Лига кубоги ғолибига айланган. Ҳозирда «қарғалар»нинг янги бош мураббийи сифатида Матиас Яйссле номзоди кўриб чиқилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар