«Нюкасл» бош мураббийи Эдди Ҳау яқин кунларда ўз лавозимини тарк этади.
Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Тhe Athletic журналисти Девид Орнштейннинг маълумотига кўра, 48 ёшли мутахассис клуб раҳбариятини иш фаолиятида танаффус олиш ва жамоани тарк этиш қарори ҳақида хабардор қилган.
Ҳозирча унинг кетишига сабаб бўлган омиллар расман ошкор этилмаган.
Маълумот учун, Эдди Ҳау «Нюкасл»ни беш йил давомида бошқарди. Унинг қўл остида жамоа 2024/25 йилги мавсумда Англия Лига кубогини қўлга киритган. Ўтган мавсум «қарғалар» Англия Премер-лигасини 12-ўринда якунлаган. Аввалроқ Ҳау «Борнмут» ва «Бёрнли» клубларида ҳам фаолият олиб борган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади