Live
2
Ўзбек

«Нюкасл» янги бош мураббийини топди — Романо

Футбол
30 июл, 05:10
«Қарғалар»ни Матиас Яйссле бошқариши кутилмоқда
«Нюкасл» янги бош мураббийини топди — Романо
Foto: Getty Images

«Нюкасл Юнайтед» Эдди Ҳаунинг кетишидан сўнг янги бош мураббий борасида танловни амалга оширди.

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» клубини бошқараётган 38 ёшли германиялик мутахассис Матиас Яйссле Англия клубининг асосий номзоди ҳисобланади.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар илғор босқичга етган ва келишув яқин вақт ичида якунланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, аввалроқ Эдди Ҳау «Нюкасл» раҳбариятига фаолиятида танаффус олиш истаги борлигини билдириб, беш йиллик фаолиятидан сўнг клубни тарк этган эди. Унинг қўл остида жамоа 2024/25 йилги мавсумда Англия Лига кубогини қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар