«Нюкасл» клуби германиялик мутахассис Матиас Яйссле билан келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Қад этилишича, 38 ёшли мураббий «қарғалар» билан 2030 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди.
Тез орада «Ал Аҳли» Матиаснинг жамоани тарк этганини эълон қилади. Жидда клуби унинг ўрнига аллақачон янги мураббий излашни бошлаб юборган.
Эслатиб ўтамиз, «Нюкасл» аввалроқ Эдди Ҳауни истеъфога чиқарганди. Ушбу мутахассис 5 йил давомида жамоани бошқариб келди. Унинг қўл остида инглиз клуби 2024/25 йилги мавсумда Англия Лига кубогини қўлга киритган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади