Live
3
Ўзбек

«Милан» «Арсенал» иқтидорига қизиқмоқда

Футбол
30 июл, 09:30
«Россонери» Итан Нванери трансфери бўйича сўров юборди.
«Милан» «Арсенал» иқтидорига қизиқмоқда
Foto: Getty Images

«Милан» «Арсенал» яримҳимоячиси Итан Нванерини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Журналист Маттео Мореттонинг хабарига кўра, Италия клуби 19 ёшли футболчини трансфер қилиш имконияти юзасидан «Арсенал»га расмий сўров юборган.

Манбага кўра, Нванерига фақат «Милан» эмас, балки «Эвертон», «Фулҳэм» ва «РБ Лейпциг» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Итан Нванери «Арсенал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У Лондон клуби асосий жамоаси сафида 51 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Тransfermarkt футболчини 35 миллион еврога баҳолайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар