«Фулҳэм» Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия трансфери бўйича келишувга эришди.
CОPE хабарига кўра, 22 ёшли футболчи учун Лондон клуби 70 миллион евро тўлайди. Шунингдек, келишувга кўра, «Реал» футболчини келажакда биринчи бўлиб қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Қайд этилишича, «Фулҳэм» бош мураббийи Алваро Арбелоа ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Реал» тизимида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Гонсало Гарсия ўтган мавсум Ла Лигада 30 та учрашувда майдонга тушиб, ўртача 31 дақиқа ҳаракат қилган ва 6 та гол муаллифига айланган.