«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Балде клуб тарихидаги энг яхши қанот ҳимоячиси ким эканини айтди.
22 ёшли испаниялик футболчи ушбу мақомга собиқ жамоадоши Жорди Албани муносиб деб ҳисоблашини таъкидлади.
«Мен доим Жорди Албани кузатганман ва унинг ўйинини жуда ёқтирганман. Унинг узатмалари ва тезлиги ажойиб эди. Мен учун у «Барселона» тарихидаги энг яхши қанот ҳимоячиси», — деди Балде.
Маълумот учун, Жорди Алба 2012–2023 йиллар давомида «Барселона» сафида тўп тепган. У клуб сафида 459 та учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол ва 99 та голли узатмага муаллифлик қилган. Алба «кўк-анорранглилар» билан 6 марта Испания чемпиони бўлган ва 1 бор УEФА Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган.