Мадриднинг «Реал» клуби ва Винисиус Жуниор ўртасидаги янги шартнома бўйича музокаралар мураккаблашмоқда.
Журналист Пепе Алвареснинг хабарига кўра, бразилиялик ҳужумчи янги битимни имзолаш учун 80 миллион евро миқдорида имзо бонусини талаб қилмоқда.
Бундан ташқари, Винисиус ўзининг имидж ҳуқуқларидан олинадиган улушни ҳам оширишни истамоқда. Ҳозирда бу ҳуқуқлар 50 фоизга тенг бўлса, футболчи уни 80 фоизгача кўтаришни сўрамоқда.
Маълумот учун, Винисиус 2018 йилда «Фламенго»дан 45 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Бразилиялик футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган. Тransfermarkt уни 140 миллион еврога баҳолайди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади