Мадриднинг «Реал» клуби Франко Мастантуононинг «Ривер Плейт»га ўтиши бўйича музокараларни тўхтатди.
Инсайдер Маттео Мореттонинг хабарига кўра, «қироллик клуби» 18 ёшли футболчи фаолиятини Европада давом эттиришини маъқул кўрмоқда.
Манбага кўра, аргентиналик яримҳимоячига А Сериянинг бир нечта клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида «Фиорентина» ва «Рома» асосий даъвогарлар сифатида кўрсатилган.
Аввалроқ «Реал» Мастантуонони сотиб олиш ҳуқуқисиз ижара асосида бошқа клубга юборишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Франко Мастантуоно 2025 йил ёзида «Реал» сафига қўшилган. У Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.