«Челси» вингери Михаил Мудрик дисквалификацияси муддатидан олдин тугаганидан сўнг бир қатор клублар футболчининг трансфери бўйича мурожаат қилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, украиналик футболчига Англия Премер-лигасининг уч клуби қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида АПЛга янги чиққан «Ковентри» ҳам бор. Мазкур жамоани «Челси»нинг собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард бошқармоқда.
Маълумот учун, Михаил Лэмпард қўл остида «кўклар» сафида 8 та учрашувда майдонга тушган
Аввалроқ «Челси» матбуот хизмати Мудрик жамоанинг йиғинларига қўшилганини расман тасдиқлаган эди. Футболчи 2024 йил декабр ойида допинг билан боғлиқ дисквалификациядан сўнг асосий жамоадан алоҳида машғулот ўтказиб келган.
«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо вингер бўйича шошилмаяпти. Испаниялик мутахассис Мудрикка ўзини кўрсатиш учун вақт бермоқчи.