Live
2
Ўзбек

«Нюкасл» «Арсенал»нинг Гимараэс бўйича таклифини рад этди

Футбол
3 август, 16:03
Ҳозирда жамоалар музокараларни давом эттирмоқда.
«Нюкасл» «Арсенал»нинг Гимараэс бўйича таклифини рад этди
Фото: Getty Images

«Арсенал» ва «Нюкасл» яримҳимоячи Бруно Гимараэс трансфери бўйича расмий музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «қарғалар» бразилиялик 28 ёшли футболчи бўйича «тўпчилар»нинг илк таклифини рад этганди.

Қайд этилишича, «Арсенал» таклиф қилган сумма футболчи учун талаб қилинаётган 80 миллион фунтдан анча паст бўлган. Клуб футболчи борасида музокараларни тўхтатгани йўқ.

Маълумот учун, Гимараэс «Нюкасл» сафида барча турнирлар доирасида 195 та расмий учрашув ўтказиб, 31 та гол урган ва 32 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар