«Арсенал» ҳужумчиси Кай Ҳаверц «тўпчилар» янги мавсумда барча совринларни қўлга киритишни мақсад қилганини айтди.
Ўтган мавсумда Лондон клуби Англия Премер-лигаси чемпиони бўлганди.
«Менимча, биз янада олдинга интилишимиз керак ва шундай қилишга мажбурмиз. Бошқа жамоалар ҳам кучайиб бораётганини кўряпсиз, шунинг учун биз ҳам яна янги босқичга чиқишимиз лозим.
Юқори мақсадлар учун шу ердамиз. Машғулот ўтказяпмиз, ўртоқлик ўйинларида иштирок этяпмиз — барчаси мавсумдаги мақсадларимизга эришиш учун.
Барча совринларни қўлга киритишни истаймиз. Айнан шунинг учун шу ердамиз. Сўнгги бир неча мавсумда кўп нарсани қўлдан чиқардик. Энди Премер-лигада ғолиб бўлдик, аммо бундан ҳам каттароқ ютуқларга эриша оламиз.
Бунинг учун янада юқори савияга чиқишимиз керак. Мавсум қанчалик узоқ ва мусобақалар қанчалик қийин ўтишини яхши биламиз. Янги мавсумда янада яхшироқ ўйин кўрсатиб, муваффақиятларга эришишни хоҳлаймиз», — дея германиялик футболчининг сўзларини келтиради Daily Mail.
Ҳавертц: «Арсенал» янги мавсумда барча совринларни ютмоқчи. Кейинги даражага чиқмоқчимиз»
Футбол
3 август, 08:41
Лондон клуби ҳужумчисининг янги мавсумдан умидлари катта.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади