Live
2
Ўзбек

Антониу Силва — «Борнмут» ўйинчиси

Футбол
1 август, 11:45
2-3 йил аввал 80-90 млн еврога баҳоланган португалиялик ҳимоячи Лондон клубига 25 млн еврога тушди.
Антониу Силва — «Борнмут» ўйинчиси
Foto: Bournemouth

Португалия миллий жамоаси ҳимоячиси Антониу Силва «Борнмут» футболчисига айланди.

Англия клуби «Бенфика» аъзосини ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. Томонлар 5 йиллик шартнома имзолади.

Трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил этди. Бундан ташқари, Лондон клуби турли бонуслар кўринишида яна 5 миллион евро тўлаши мумкин.

Эътиборлиси, 2-3 йил аввал 22 ёшли ҳимоячи топ клублар назарига тушган ва ўшанда лиссабонликлар Антониу учун 80-90 миллион евро талаб қилишганди.

Силва ўтган мавсум Португалия чемпионатида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва яна 1 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Борнмут Борнмут
  • Benfica Benfica
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар