Полшанинг «Погон» клубида тўп тепаётган, аввал «Манчестер Сити» сафида ўйнаган Бенжамен Менди 2018 йилги Жаҳон чемпионати совринининг нусхасини сотгани учун бўлаётган танқидларга жавоб берди.
Аввалроқ Франция миллий жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган ҳимоячи 2018 йилги мундиал расмий совринининг репликасини аукционда 62 минг долларга сотгани ҳақида хабар тарқалганди.
«Бу кичик кубок меникими ёки сизники? Аслида у менга тегишли. Бу — менинг кубогим ва у билан хоҳлаган ишимни қилишга ҳақлиман. Қолаверса, у шкафда жуда катта жой эгаллаб турарди», — деб ёзди Менди.
Кейинроқ 32 ёшли футболчи Snapchat'да яна бир хабар жойлаб, бошқа совринлари билан ҳам хайрлашишга тайёр эканига ишора қилди.
«Айтганча, менда сотувга қўйиш мумкин бўлган яна баъзи нарсалар ҳам бор», — дея қўшимча қилди Менди.
«Кубок меники. У шкафда кўп жой эгаллаётганди» — Менди ЖЧ кубокчасини сотиб юбориши сабабини изоҳлади
Футбол
1 август, 18:11
Франциялик ҳимоячи 2018 йилги мундиалда олган совринини аукционда сотгач, танқидларга учради.
Foto: Getty Images