Қатар футбол ассоциацияси президенти Ҳамад бин Халифа бин Аҳмад Ол Таний UEFA билан юзага келган келишмовчилик ва Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режасидан воз кечилиши ортидан FIFA президенти Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлашини билдирди.
«FIFA президенти Жанни Инфантинонинг FIFA Forward Enterprise лойиҳаси бўйича таклифдан воз кечиш қарорини олқишлаймиз.
Ушбу таклифнинг ўзига хос афзалликлари бўлганига қарамай, FIFA'га аъзо ассоциациялар бирдамлигини энг устувор масала сифатида танлаган қарорни юксак қадрлаймиз.
Қатар футбол ассоциацияси президент Инфантинонинг бутун дунёда футболни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди», — дейилади баёнотда.
Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, Қатар футбол ассоциациясининг ушбу баёноти Носир Ал Хилайфийнинг шахсий позициясини акс эттирмайди. «ПСЖ» президентининг шахсан ўзи бу масалада UEFA'нинг позициясини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда.
Қатар ФА Инфантонини қўллаб-қувватлашини билдирди
Футбол
1 август, 17:48
Носир Ал Ҳилайфий UEFA томонда бўлган бир вақтда аксинча мамлакат ФА FIFA раҳбарини қўлламоқда.
Foto: Getty Images