«Манчестер Юнайтед» «Арсенал» ҳимоячиси Майлз Люис-Скеллини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
talkSPORT хабарига кўра, манкунианликларнинг чап қанот ҳимояси учун асосий трансфер мақсади «Нюкасл» футболчиси Люис Холл бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, 19 ёшли Люис-Скелли ҳам клубнинг қисқа рўйхатидан жой олган.
Ўтган мавсум ёш ҳимоячи Англия Премер-лигасида «Арсенал» сафида атиги 5 та учрашувни асосий таркибда бошлаган. Унинг позициясида Рикардо Калафёри ва ижара муддатидан сўнг тўлиқ сотиб олинган Пиеро Инкапе билан рақобат кучли.
Маълумот учун, Майлз Люис-Скеллининг «Арсенал» билан шартномаси яна тўрт йил амал қилади. Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 38,5 миллион фунт стерлингга баҳолаган.