Live
6
Ўзбек

«Интер» Кертис Жонс учун 35 миллион евро таклиф қилди

Футбол
2 август, 09:00
«Ливерпул» яримҳимоячини камида 40 миллион еврога баҳоламоқда.
«Интер» Кертис Жонс учун 35 миллион евро таклиф қилди
Foto: Getty Images

Миланнинг «Интер» клуби «Ливерпул» яримҳимоячиси Кертис Жонсни трансфер қилиш учун 35 миллион евролик таклиф билан чиқди.

Dailiy Mail хабарига кўра, мерсисайдликлар 25 ёшли футболчини 40 миллион евродан камига қўйиб юборишни истамаяпти.

Манбага кўра, «Ливерпул» аввалроқ «Интер»нинг 25,4 миллион евролик таклифини ҳам рад этган. Шундан сўнг Италия клуби янги, яхшиланган таклиф тайёрлаган.

Маълумот учун, Кертис Жонс ўтган мавсум барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Тransfermarkt футболчини 35 миллион еврога баҳолайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар