Live
5
Ўзбек

«Ал Ҳилол» Малком ўринга Райянни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
2 август, 10:46
Музокаралар яқин ҳафталарда фаоллашиши кутилмоқда.
«Ал Ҳилол» Малком ўринга Райянни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Ал Ҳилол» клуби ёзги трансфер вақтида яна бир катта келишувни амалга оширишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Globo нашри хабар берди.

Манбага кўра, Риёд клуби бразилиялик 29 ёшли ҳужумчи Малкомни трансферга қўйишга тайёр. Агар у жамоасини ўзгартирса, клуб унинг ўрнини «Борнмут»нинг 19 ёшли вингери Райан билан тўлдирмоқчи. Музокаралар яқин ҳафталарда фаоллашиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Малком «Ал Ҳилол» бош мураббийи Симоне Инзагининг 2026/27 йилги мавсум учун режаларига киритилмаган.

Маълумот учун, у Саудия клубида 2023 йилнинг ёзида бери тўпиб келмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
Бугунги янгиликлар