«Барселона» Жоау Канcелуни тўлиқ трансфер асосида ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.
Тhe Touchline хабарига кўра, Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби 32 ёшли португалиялик ҳимоячининг кетишига розилик берган. Энди саудияликлар «Барселона» билан музокараларнинг якунланишини кутмоқда.
Манбага кўра, трансфер суммаси тахминан 10 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Канcелу 2025/26 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида «Барселона» сафида ўтказган. У каталонияликлар сафида жами 65 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 9 та голли узатмани амалга оширган. «Барселона» янги Ла Лига мавсумини 23 август куни сафарда «Элче»га қарши баҳс билан бошлайди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади