«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ҳужумчи Ферран Торреснинг келажаги борасидаги саволга жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда 26 ёшли Ферран Торрес «ПСЖ» сафига бориб қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтган мундиал финалида ҳал қилувчи голга муаллифлик қилган Ферранни Европанинг яна бир қатор клубларига эҳтимолий трансфери ҳақида миш-мишлар юрибди.
«Мен у билан жаҳон чемпионати вақтида гаплашгандим, ҳозир у таътилда. Буни ҳурмат қилишни истайман. Ўтган мавсум Торрес ўйин амалиётига эга бўлганида биз учун қанчалик муҳим ўйинчи эканлигини кўп бор исботлади», - дея Флик сўзларидан иқтибос келтирди Barca Buzz.
Transfermarkt портали Ферран Торреснинг актуал трансфер нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.