Бугун
30
Ўзбек

Артета Гокерешнинг «Арсенал»даги келажаги ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди

Футбол
1 август, 22:35
Лондонликлар устози ҳужумчи жамоада қолишини маълум қилди.
Артета Гокерешнинг «Арсенал»даги келажаги ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди
Фото: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета ҳужумчи Виктор Дёкерешнинг Лондон клубидаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб бериб, швецияликнинг ҳеч қаерга кетмаслигини маълум қилди.

«Ҳа, Гокереш қолади», - дея Артетанинг сўзларини келтиради журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида.

Маълумот учун, 28 ёшли швецияликка Мадриднинг «Атлетико» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, Виктор аргентиналик Хулиан Алвареснинг лондонликлар сафига ўтиши бўйича келишув доирасида Испания жамоаси сафига йўл олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Гокереш 2025 йилнинг июлидан буён Лондон клубида тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. 2025/2026-йилги мавсумда ҳужумчи «канонирлар» сафида барча мусобақаларни инобатга олганда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали ҳужумчининг актуал трансфер нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар