Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Кай Хаверс ўртоқлик ўйинида «Жирона» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Немис футболчиси ўйиннинг 16-дақиқасида ҳисобни очди ва 33-дақиқада захирага олинди. Шунингдек, Христос Солис, Макс Доуман ва Габриэл Жезус ўз номига гол ёздириб қўйди.
«Чиройли ғалаба. Майдондаги ўзаро муносабатларимиз қандай йўлга қўйилганини кўришингиз мумкин эди. Жиддий рақибга қарши муносиб синов. Ўйлайманки, биз жуда яхши ўйнадик ва энди шу руҳда давом эттиришимиз керак.
Жисмоний ҳолатим яхши. Ўзимни тайёр ҳис қиляпман. Уч ҳафта дам олдим, лекин унча ҳолдан тоймадим», – дея Ҳаверцнинг сўзларидан иқтибос келтирди «Арсенал» расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, 5 август куни Микел Артета шогирдлари ва «Бетис» клубига қарши майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади