Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Марокашнинг «Мағриб Атлетик Тетуан» клуби футболчиси Фатен Бен Амар ал-Азизий Испаниянинг Сеута шаҳрига сузиб ўтишга уринган вақтда ҳалок бўлди.
Футболчи бир гуруҳ муҳожирлар билан бирга бўғоздан сузиб ўтишга уринган, бироқ оқимга бардош бера олмай, чўкиб кетган.

Испания расмийларининг маълумотларига кўра, ал-Азизий 60 мингга яқин киши Марокаш ва Сеута ўртасидаги чегарани кесиб ўтишга ҳаракат қилган миграция инқирози натижасида вафот этган 67 кишидан биридир.
Марокаш расмийлари ҳозирча ҳалок бўлганлар, жароҳатланганлар ва бедарак йўқолганлар сони ҳақида маълумот тақдим этмади. Шу билан бирга, маҳаллий ОАВ камида 17 киши ҳалок бўлганини хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 июл куни Африканинг шимолий қирғоғида жойлашган Испаниянинг Сеута шаҳрига муҳожирларнинг оммавий кириб бориши бошланган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади