Live
1
Ўзбек

Де Зерби дисквалификацияси бекор қилинган Мудрик ҳақида: «У менга ўғлимдек бўлиб қолган»

Футбол
2 август, 02:54
«Тоттенҳэм» бош мураббийи «Челси» вингерининг қайтиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
Де Зерби дисквалификацияси бекор қилинган Мудрик ҳақида: «У менга ўғлимдек бўлиб қолган»
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Роберто Де Зерби антидопинг қоидаларини бузгани учун қўлланган дисквалификация бекор қилингач, «Челси» вингери Михаило Мудрикнинг қайтиши ҳақида фикр билдирди.

«У мен учун ўғлимдек. У ажойиб йигит, топ-даражадаги ўйинчи. Умид қиламанки, Мудрик сўнгги икки мавсумда бошидан ўтказганларидан сўнг, бу мавсумда ўзини кўрсата олади. Балки «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда эмасдир, лекин у ҳақиқатан ҳам зўр йигит», — деди Де Зерби. Унинг сўзларини журналист Питер Рутцлер Х ижтимоий тармоғида келтирди.

Италиялик мутахассис 2021/22-йилги мавсумда Мудрик билан Донецкнинг «Шахтёр» клубида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 31 июл куни Спорт арбитраж суди (CАS) украиналик футболчининг апелляциясини қисман қаноатлантиргани ва шундан сўнг, унинг антидопинг қоидаларини бузганлик учун дисквалификацияси бекор қилингани маълум бўлганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар