Live
1
Ўзбек

Артета Алвареснинг эҳтимолий трансфери ҳақида: «Биз бу масалада фаол иш олиб боряпмиз»

Футбол
2 август, 03:25
Лондонликлар устози «Атлетико»нинг аргентиналик ҳужумчисининг эҳтимолий трансфери ҳақидаги саволга умумий жавоб берди.
Артета Алвареснинг эҳтимолий трансфери ҳақида: «Биз бу масалада фаол иш олиб боряпмиз»
Фото: Getty Images

«Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета «Атлетико» форварди Хулиан Алвареснинг эҳтимолий трансфери истиқболлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мен бизнинг клуб аъзоси бўлмаган футболчи ҳақида гапирмайман. Ҳозир бор таркибимиздан жуда ҳам мамнунман. Ва албатта, биз уни янада кучлироқ бўлишини истаймиз, бу борада фаол иш олиб боряпмиз ҳам», — дея Артета сўзларидан иқтибос келтирди Goal.com.

Аввалроқ «Арсенал» бир гуруҳ клублар қаторида Хулиан Алварес трансферига қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди. ОАВ лондонликлар аргентиналик ҳужумчини швециялик Виктор Гокерешга алишиш ва қўшимча пул ҳам тўлаб беришга тайёрлиги ҳақида маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» 2024 йил ёзида 26 ёшли аргентиналикни «Манчестер Сити»дан 75 млн евро эвазига сотиб олганди. 2025/2026-йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларни инобатга олганда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатма етказиб берди. Футболчининг мадридликлар билан 2030 йилгача мўлжалланган шартномаси бор.

Transfermarkt портали Алвареснинг актуал трансфер нархини 120 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар