Бугун
30
Ўзбек

«Арсенал» Винисиус учун «Реал»га қанча таклиф қилгани маълум — The Athletic

Футбол
2 август, 01:44
Лондонликлар Бразилия миллий жамоаси вингерини ўз сафига қўшиб олиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.
«Арсенал» Винисиус учун «Реал»га қанча таклиф қилгани маълум — The Athletic
Фото: Getty Images

Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

«Арсенал» Бразилия миллий жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Винисиус Жуниор трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Лондон клуби мадридликларга 26 ёшли футболчи учун 10 миллион еврогача бонуслар билан 135 миллион евролик расмий таклиф юборди. Қайд этилишича, Винисиус инглиз клуби вакиллари билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган ва Мадридни тарк этиш ниятини тасдиқлаган.

Винисиуснинг «Реал» билан амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг тугайди. Аввалроқ томонлар янги битим шартлари бўйича келишувга эриша олмаётгани хабар қилинганди. Агар муроса кўчаси топилмаса, лондонликлар бразилияликни қўлга киритиш учун асосий даъвогар экани айтилмоқда.

Маълумот учун, Винисиус «қаймоқранглилар» сафида 2018 йилдан буён тўп тепиб келади. Ўтган давр мобайнида ҳужумчи барча мусобақаларни инобатга олганда 375 та ўйинда майдонга тушиб, 128 та гол урди ва 100 та голли узатма етказиб берди.

Transfermarkt портали бразилиялик вингернинг актуал трансфер нархини 140 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар