Live
1
Ўзбек

«Ювентус» «Наполи» қизиқаётган марказий ҳимоячини илиб кетиши мумкин

Футбол
2 август, 02:36
Марказий ҳимоячи Бенуа Бадияшил Италиянинг яна бир топ клуби қизиқишига сабабчи бўлди.
«Ювентус» «Наполи» қизиқаётган марказий ҳимоячини илиб кетиши мумкин
Фото: Getty Images

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

«Челси» марказий ҳимоячиси Бенуа Бадияшилга Италиянинг яна бир топ-клуби қизиқиш билдирди.

25 ёшли футболчига асосий даъвогар яқингача ҳам «Наполи» ҳисобланган, бироқ неаполликлар амалда келишувга эришган бўлса-да, музокараларни тўхтатган эди.

La Gazzetta dello Sport журналисти Жованни Албанезенинг маълумотларига кўра, вазиятдан «Ювентус» фойдаланиши мумкин: «кекса синиора» францияликни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Келишувга вингер Франсишку Консейсау ҳам қўшилиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти.

Маълумот учун, ҳимоячининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Transfermarkt портали Бенуанинг актуал трансфер нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Ювентус Ювентус
  • Наполи Наполи
Бугунги янгиликлар