Live
8
Ўзбек

«Челси» Чаваррия учун янги таклиф тайёрламоқда

Футбол
1 август, 11:00
Ҳимоячи Лондон клуби билан шахсий шартларни келишиб олган.
«Челси» Чаваррия учун янги таклиф тайёрламоқда
Foto: Getty Images

«Челси» «Райо Валекано» ҳимоячиси Пеп Чаваррияни трансфер қилиш бўйича янги таклиф билан чиқишга тайёр.

Маrcа хабарига кўра, Лондон клуби 28 ёшли футболчи учун бонусларни ҳам қўшган ҳолда қарийб 25 миллион евро таклиф қилади.

Бироқ «Райо Валекано» ушбу сумманинг тўлиқ 25 миллион евроси кафолатланган тўлов бўлишини, бонуслар эса алоҳида кўриб чиқилишини талаб қилиши мумкин.

Манбага кўра, Чаварриянинг ўзи аллақачон «Челси» билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган ва энди клубларнинг трансфер борасида муросага келишини кутмоқда.

Маълумот учун, Пеп Чаваррия ўтган мавсум Ла Лигада 33 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар