Live
8
Ўзбек

«Челси» Жоаo Педро билан шартномани узайтирмоқчи

Футбол
1 август, 10:00
Лондон клуби бразилиялик ҳужумчини узоқ муддатга сақлаб қолишни режалаштирмоқда.
«Челси» Жоаo Педро билан шартномани узайтирмоқчи
Foto: Getty Images

«Челси» ҳужумчи Жоаo Педро билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

The Athletic хабарига кўра, Лондон клуби раҳбарияти 24 ёшли бразилиялик футболчига янги битим таклиф қилади. Қизиғи, унинг амалдаги шартномаси аллақачон 2033 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Жоау Педро 2025 йил июл ойида «Брайтон»дан «Челси» сафига келиб қўшилган. Шундан буён у «кўклар» сафида 53 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, Тransfermarkt Жоаo Педронинг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳолайди. Бразилиялик ҳужумчи фаолияти давомида «Флуминенсе» ва «Уотфорд» клубларида ҳам тўп тепган ҳамда Бразилия миллий жамоаси сафида 8 та учрашувда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар