«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Михаило Мудрик ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Аввалроқ украиналикнинг допинг учун дисквалификацияси бекор қилингани ҳақида хабар бергандик.
«Мен уни «Шахтёр»да ўйнаганидаёқ кузатганимни эслайман. У қандай таъсир кўрсатгани, яккама-якка вазиятларда қанчалик фойдали бўла олиши ёдимда. У ёлғиз ўзи кўплаб хавфли лаҳзаларни яратиши мумкин эди. Бу ўзига хос ўйинчи. Тўғрисини айтсам, биз бундай яхши хабарни айнан ҳозир олишни кутмагандик, лекин хурсандмиз», - дея Алонсонинг сўзларидан иқтибос келтирди журналист Низаар Кинселла.

Маълумот учун, украиналик вингер охирги марта 2024 йилнинг ноябрида «Челси» футболкасида расмий ўйинда майдонга тушган эди.