Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилган ўртоқлик баҳсида «Тоттенҳэм» «Челси»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда ҳисоб 17-дақиқада Сандро Тоналининг голи билан очилди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб Эстевао мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим бошида, 49-дақиқада «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кевин Дансо қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, «Тоттенҳэм» ғалабани илиб кетди. Қўшиб берилган 90+2-дақиқада Ришарлисон рақиб дарвозасини ишғол қилиб, баҳсга якуний нуқтани қўйди.
Ўртоқлик баҳси
Челси - Тоттенҳэм 1:2
Голлар: Тонали 17 (0:1), Эстевао 21 (1:1), Ришарлисон 90+2 (1:2).
Четлатиш: Кевин Дансо 49 («Тоттенҳэм»).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади