Миланнинг «Интер» клуби «Тоттенҳэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг трансферини якунлашга яқин турибди.
Клублар аргентиналик футболчининг трансфер шартлари бўйича оғзаки келишувга эришди. ESPN Аргентина хабарига кўра, «Нерадзурри» 28 ёшли футболчи учун лондонликларга тахминан 40 миллион евро тўлайди.
Футболчининг ўзи ҳали кўчишга якуний розилик бермаган, аммо маълумотларга кўра, у трансфер амалга ошиши учун маош талабларини пасайтиришга тайёр.
Маълумот учун, Кристиан Ромеро 2021 йилдан буён «Тоттенҳэм» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу давр мобайнида футболчи умумий ҳисобда 156 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голга узатма берди.