Live
8
Ўзбек

Ўртоқлик баҳси. «Интер» пеналтилар сериясида «Манчестер Сити»ни мағлуб этди

Футбол
1 август, 09:52
Беллашувнинг асосий вақти дуранг билан якунланди, ғолиб эса пеналтиларда аниқланди.
Ўртоқлик баҳси. «Интер» пеналтилар сериясида «Манчестер Сити»ни мағлуб этди
Foto: Getty Images

Ҳонконгда бўлиб ўтган ўртоқлик баҳсида Англия вице-чемпиони «Манчестер Сити» ва Италия чемпиони «Интер» ўзаро тўқнаш келди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, пеналтилар сериясида миланликлар 3:1 ҳисобида устун келди.

Ҳисобни 15-дақиқада «Манчестер Сити» ҳужумчиси Дивен Мубама очди. Орадан беш дақиқа ўтиб Бенжамен Павар мувозанатни тиклаб, учрашувдаги якуний ҳисобни асосий вақтда ўрнатди.

Пеналтилар сериясида эса омад «Интер» томонида бўлди ва Италия чемпиони 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўртоқлик баҳси
Манчестер Сити - Интер 1:1 (пеналтилар серияси – 1:3)
Голлар:
Мубама 15 (1:0), Павар 20 (1:1).

Манчестер Сити: Доннарумма, Люис, Ҳусанов, Гвардиол, Мфуни, Ковачич, Рейндерс, Семенё, Фоден, Савинио, Мубама.
Интер: Хосеп Мартинес, Павар, Бишшек, Карлос, Диуф, Барелла, Станкович, Мхитарян, Димарко, Эспозито, Иддриссу.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Интер М Интер М
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар