Live
1
Ўзбек

«Интер» яримҳимоячиси Акинсанмиро «Монца»га ўтди

Футбол
1 август, 12:10
Нигериялик яримҳимоячи ўтган мавсумда ҳам ижарада ўйнаганди.
«Интер» яримҳимоячиси Акинсанмиро «Монца»га ўтди
Foto: Monza

Эбенезер Акинсанмиро «Монца» жамоаси футболчисига айланди.

Клуб 21 ёшли яримҳимоячини «Интер»дан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Белгиланган айрим шартлар бажарилса, сотиб олиш банди автоматик фаоллаштирилади.

Sky Sport маълумотига кўра, нигериялик футболчининг тўлиқ трансфери «Монца»га 7,5 миллион еврога тушади. Шунингдек, «Интер» Акинсанмиронинг келгусидаги трансферидан 10 фоиз улуш ҳам олади.

Акинсанмиро аввалги мавсумни «Пиза» клубида ижара асосида ўтказиб, А Серия доирасида 24 ўйинда 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Monza Monza
  • Интер М Интер М
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар